
Кариус 5 та клубнинг таклифини рад этди ва Туркияда қолишга қарор қилди
- 23-июл 2019, 13:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ливерпуль” клуби дарвозабони Лорис Кариус жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин эди.
Ўзининг айтишича унда бу борада бир нечта таклифлар бор эди. Бироқ, у якунда "Бешикташ"да қолишга қарор қилган.
“Мен ҳаммасини рад этдим. Агентим билан Англиянинг икки ва Германиянинг учта клуби боғланган. Бироқ, “Бешиктош”да ҳаммаси мени қониқтиряпти. Бу мен учун энг яхши жой”, - дейди германиялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, “Бешиктош” 26 ёшли Кариусни мерсисайдликлардан 2 мавсумга ижарага олган эди. У ўтган мавсумни ҳам айнан истанбулликлар сафида ижарада ўтказди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ