Камондан отиш. Тошкентда йирик мусобақа старт олди
- 17-май 2025, 14:17
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Ўзбек спорти
Пойтахтимизда камондан отиш бўйича халқаро мусобақа бошланди.
Тошкентда яна бир халқаро мусобақа старт олди. 17-19 май кунлари пойтахтимиз камондан отиш бўйича ИИИ “Алпомиш ва Барчиной” халқаро мусобақасига мезбонлик қилади.
Бу йилги турнирда 8 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун баҳс олиб боради. Мусобақа Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ