Камбэк амалга оширган "Реал" "Барселона"ни қувиб ўтди
- 6-феврал 2021, 22:19
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигаси 22-туридан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Реал" меҳмонда ўтказди. "Уэска" майдонига сафар қилган мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Хави Галан иккинчи бўлим бошида ҳисобни очди. Кейинчалик "қаймоқранглилар" ҳимоячиси Рафаэль Варан дублни расмийлаштириб, якунда жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган голларга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба билан ўз очколари сонини 43 тага етказиб олган "Қироллик клуби" онлайн турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўз уйида имкониятни бой берган Уэска сўнгги поғонада қолди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ