Камавинга: "Мбаппе жуда камтарин футболчи"
- 11-октябр 2024, 17:38
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" жамоаси футболчиси Эдуардо Камавинга Килиан Мбаппенинг жамоага эркин қўшила олиши ҳақида гапирди.
- "Реал"да ҳамма Мбаппени яхши кўради. Энг аввало, у испанчани жуда яхши билади. Бу эса унинг жамоа билан муносабатларини осонлаштиради.
У оддий ва камтарин инсон. Килиан кийиниш хонасига яхши мослашди ва биз бундан жуда хурсандмиз, - деди "Лос-Бланкос" ярим ҳимоячиси.
Маълумот учун, Мбаппе "Реал" таркибида 11 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ