
Камару Усман:"ММА мухлислари жуда бешафқат"
- 30-август 2024, 04:15
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Ярим ўрта вазнда (77 кг) собиқ UFC чемпиони, нигериялик Камару Усман фаолиятининг ҳозирги босқичида дуч келган муаммолар ҳақида гапирди.
“Мен ҳозир қониқарли ҳолатдаман, аммо жароҳатлари жуда кўп. Шундай фурсатлар бўладики, вақт ўтиши билан жароҳатларингиз тўпланиб қолади. Бу эса сизнинг ишлашингизга таъсир қила бошлайди. Одамлар сизнинг қанчалик яхши эканингизни, муваффақиятга эришиш учун қанча вақт сарфлаганингизни унута бошлайди. “Оҳ, у тугади”, дейишади. Кўрдингизми, ММА мухлислари қанчалик бешафқат?!”,– деди Усман Weighing In подкастида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ