
Камару Усман: "Назарий жиҳатдан жанг натижаси маълум"
- 21-ноябр 2024, 15:19
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Камару Усман Раҳмонов ва Гарри ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Шавкатдек қутурган йигитга қарши туриш осон эмас. У тўхтовсиз ҳаракат қиляпти. Шунингдек, Иан Гарри ҳам анойиларданмас. Менимча, бўлажак баҳсда у масофани сақлаб, жанг қилса керак. Гарчи назарий жиҳатдан Раҳмоновнинг имкониятлари каттароқ эканини айтсамда, амалда нима содир бўлишини билмайман", - деди америкалик жангчи.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни "UFC 310" турнирида Шавкат Раҳмонов ва Ман Гарри ўзаро тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ