
"Кальяри"нинг "Милан"га қарши қайдномаси маълум (фото)
- 27-сентябр 2023, 16:30
- 4
- Футбол
Бугун "Кальяри" клуби А Серия 6-тури доирасида "Милан"га қарши баҳс олиб боради. Милан жамоасига қарши сардинияликлар қайдномаси эълон қилинди.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни кўришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Милан"га қарши ўйин бугун 21:30 да старт олади.
Учрашув "Маҳалла" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Шунингдек, "Телеграм"даги "Catenaccio" канали орқали ўйин трансляциясини томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ