
Жошуа: Ғалабамга Кличконинг маслаҳатлари ёрдам берди
- 8-декабр 2019, 18:37
- 0
- Бокс
WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони супероғир вазн тоифасидаги Энтони Жошуа Энди Руисга қарши жангда собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличконинг маслаҳатларига қулоқ солганини таъкидлади.
"Мени Нью-Йоркда енгган Энди Руисни инсон сифатида ҳурмат қиламан. Мен реванш учун жуда қийин тайёргарлик кўрдим.
Шу қаторда, менга ёрдам Владимир Кличко ёрдам берганлигини алоҳида айтиб ўтмоқчиман. У менга бебаҳо маслаҳатлар берди. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим," - деди Жошуа.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда Жошуа Энди Руисни ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра мағлубиятга учратиб, Нью-Йоркдаги мағлубият реваншини олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ