
Жонснинг навбатдаги рақиби ким?
- 12-феврал 2024, 10:02
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
“Ҳа, кейинги рақибим Стипе бўлади. У жуда узоқ вақтдан бери жанг қилмади. Бизнинг у билан тугалланмаган ишимиз бор, шу масалани ёпсак бўлгани. Ҳаммаси бу жароҳатдан қандай тузалишимга, Стипе билан кураш қандай кечишига боғлиқ бўлади - эҳтимол мен Стипени осонликча мағлуб этарман ёки бу қийин баҳс бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади", - деди Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Жонс(27-1-1 N/C) Миочич(20-4) билан жангга тайёргарлик чоғида олган оғир жароҳатидан энди тузалмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ