
Жон Жонс Том Аспиналл билан жангга нега рози бўлмаяпти? UFC собиқ чемпиони жавоб берди
- 7-январ 2025, 23:26
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг ярим оғир вазнида собиқ чемпион Ян Блахович амалдаги чемпион Жон Жонс нима учун Том Аспиналл билан жангни қабул қилмаётганини тушунтирди.
“Жонс Алекс Перрейрани жангга чақирмоқда, чунки у жуда машҳур UFC юлдузига айланган. Уни ҳамма билади. Бироқ менимча, Жон Аспиналл билан курашиши керак. Чунки Том ҳақиқатан ҳам уни тўхтата оладиган ягона рақибдир. Қўрқоқлардек иш тутмаслик лозим" - дея Блаховичнинг сўзларини келтирди "ММА Fighting" портали.
Эслатиб ўтамиз, Жонс охирги жанггида Стипе Миочични 3-раундда техник нокаутга учратди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ