
Жон Жонс нега Стипе Миочичга қўл бермади?
- 15-ноябр 2024, 17:40
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс нима учун собиқ чемпион Стипе Миочичнинг қўлини сиқишдан бош тортганини айтди.
"Иккита сабаб бор эди. Биринчидан, у менга шундай деганди: "Менинг болаларим менга ҳеч қачон аҳмоқларга назар ташлагандек қарамайдилар." Бу менга ва оиламга, болаларим билан бўлган муносабатларимга тўғридан-тўғри ҳужум эди. Иккинчидан, у мени "сен қиз боласан" деб ҳақорат қилди. Шу боис унга қўл бергим келмади", - деди Жонс матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Жонс ва Миочич 17 ноябрь куни АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC309" турнирида тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ