
Жомбой туманида ўтказилган кўпкари мусобақасида ғолиблар номи аниқ бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига қарашли "Жомбой тонги" газетаси хабар тарқатди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон чавандозлари ўртасидаги кўпкари мусобақасида юртимиз полвонлари 3:2 ҳисобида ғолиб бўлди.
Жиззахлик Ориф Шодиёров бош соврин – “Chevrolet Lacetti” автомобилини қўлга киритди. Полвон ушбу ютуққа пайариқлик Элёр Бойматовнинг “Пантерра” лақабли қорабайир отида сазовор бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ