
Жокович: "Финалда иштирок этиш мен учун шараф"
- 20-декабр 2022, 14:05
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Сербиялик теннисчи Новак Жокович Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Мен кўрган футбол ўйинларининг энг яхшиси бўлди деб бемалол айта оламан. Финалда иштирок этиш мен учун шараф. Ушбу ҳаяжонли лаҳзалар учун раҳмат! Браво Аргентина", - деб ёзди Жокович ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлуб этди (3:3, пен – 4:2) ва 36 йил ичида илк бор жаҳон чемпиони бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ