Жокович, Надаль, Федерер ва Маррей бир жамоа таркибида ҳаракат қилади
- 22-июл 2022, 21:45
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
Яқиндагина "Уимблдон"да бош соврин эгасига айланиб, "катта дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 21 карра ғолибига айланган Новак Жокович Лэйвер кубогида иштирок этади.
Сербиялик ракетка устаси Европа терма жамоасига киритилди. У Рафаэль Надаль, Рожер Федерер ҳамда Энди Маррей билар бир жамоа бўлиб ҳаракат қилади.
"Бу одатда рақиб сифатида кортга чиқадиган йигитлар билан бир жамоада ўйнашимиз мумкин бўлган ягона турнир. Асосий рақобатчиларим - Рафа, Рожер ва Энди билан бир жамоа бўлиш теннис тарихида мутлақо ноёб лаҳза бўлади"-деди Жокович.
Маълумот учун, австралиялик афсонавий теннисчи Род Лэйвер шарафига ўтказиладиган турнир 23-25 сентябрь кунлари Лондонда бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ