ЖЧ саралаши. Испания ва Туркиядан йирик ҳисобдаги ғалаба
- 15-октябр 2025, 01:28
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Европа жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралашининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. "E" гуруҳидаги ўйин натижалари билан танишинг.
Испания Болгарияни 3:0 ҳисобида мағлуб қилди. Ўйинда Мериног дубль қилган бўлса, 79-дақиқада Чернев ўз дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалаба орқали "қизил фурия" гуруҳда пешқадамликни ушлуб қолди.
Квалификация ЧМ Европа
vs
Spain won after full-time.Туркия эса Грузияни 4:1 ҳисобида таслим қилди.
Дастлаб, Йилдиз 14-дақиқаиада ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай Демирал фарқни иккитага ошириб қўйди, 35-дақиқада эса Акгун ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Шундан кейин Демаирал дубльни расмийлаштирган бўлса, Кочорашвили меҳмонлар таркибидан Туркия дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, турклар 9 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда.
Квалификация ЧМ Европа
vs
Turkey won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ