- #Шаҳобиддин Зоиров
- #Баҳодир Жалолов
- #Бокс Ўзбекистон
- #Бобоусмон Батуров
- #Миразизбек Мирзаҳалилов
- #Дилшодбек Рўзметов
ЖЧ. Ўзбекистон тарихда илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
- 21-сентябр 2019, 22:26
- Shahzod
- 5
- Бокс
12 кун давомида жаҳон бокси ишқибозларининг диққат марказида бўлиб келган мусобақа якунига етди. Марат Қурбонов бош мураббийлигидаги Ўзбекисон терма жамоаси мазкур дунё биринчилигида 8 вазн тоифасида иштирок этди ва жами 5 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалоловлар олтин медални қўлга киритган бўлсалар, 20 ёшли Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) ўзининг дастлабки иштирокидаёқ кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Бобоусмон Батуров (-69 кг) делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ