
ЖЧ-2022 саралаши. Хамес ҳам ёрдам бера олмади. Колумбия ЖЧда иштирок этмайди
- 30-март 2022, 07:23
- 0
- Футбол
ЖЧ-2022 Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичидан ўрин олган Венесуэла - Колумбия учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндаги ягона голни Хамес Родригес пенальтидан унумли фойдаланиб, ўз номига расмийлаштириб қўйди. Мезбонлар гол уришга муваффақ бўлмади.
Мазкур натижадан сўнг Колумбиянинг очколари сони 23 тага етди. Жамоа 6-ўринни эгалагани боис мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.
Венесуэла ҳисобида 10 очко мавжуд бўлиб, ушбу терма сўнгги поғонани банд этган.
{game}3239073{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ