
ЖЧ-2022. Бразилиянинг икки футболчиси Жезус ва Теллес учун Жаҳон чемпионати тугади
- 3-декабр 2022, 18:42
- 0
- Футбол
Бразилия терма жамоасининг икки вакили Габриэль Жезус ва Алекс Теллес жароҳат олди. Улар учун мундиал якунига етди.
Маълум бўлишича, икки футболчи ҳам тиззасидан жароҳат орттириб олган. Жезус 1 ой ичида тикланиши кутилмоқда. Бироқ у плей-офф ўйинларида иштирок эта олмайди.
Теллесда вазият жиддий. У жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия нимчорак финалда Жанубий Корея билан тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ