
Жасур Жалолиддинов: Рақибимизга ҳурмат билан ёндашамиз
- 2-май 2024, 15:31
- 0
- Футбол
Ўзбекистон U23 терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Осиё кубоги финал босқичидан ўрин олган Японияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
– Олимпия ўйинлари йўлланмаси ва финалга чиққанимиз билан бутун халқимизни табриклайман. Эртанги ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўриб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
2022 йилги Японияга қарши ўйин ҳақида
– Аввалги мусобақадан яхши хотиралар бор. Чиройли ғалаба билан финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Лекин рақибимизга ҳурмат билан ёндашамиз ва эртанги ўйинга тайёргарлик кўришда давом этамиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ