SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Кызылкум
0 - 1
Бухара
КызылкумКызылкум
БухараБухара
Тугаган
0
1
Тугаган
Нефтчи
0 - 1
Пахтакор
НефтчиНефтчи
ПахтакорПахтакор
Тугаган
0
1
Тугаган
Самсунспор
0 - 3
Ризеспор
СамсунспорСамсунспор
РизеспорРизеспор
Тугаган
0
3
Тугаган
Болонья
1 - 3
Астон Вилла
БолоньяБолонья
Астон ВиллаАстон Вилла
Тугаган
1
3
Тугаган
Порту
1 - 1
Ноттингем Форест
ПортуПорту
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
Тугаган
1
1
Тугаган
СК Фрайбург
3 - 0
Сельта де Вига
СК ФрайбургСК Фрайбург
Сельта де ВигаСельта де Вига
Тугаган
3
0
Тугаган
ФСВ Майнц 05
2 - 0
Страсбург
ФСВ Майнц 05ФСВ Майнц 05
СтрасбургСтрасбург
Тугаган
2
0
Тугаган
Райо Вальекано
2 - 0
АОК Афины
Райо ВальеканоРайо Вальекано
АОК АфиныАОК Афины
Тугаган
2
0
Тугаган
Фиорентина
0 - 2
Кристал Пэлас
ФиорентинаФиорентина
Кристал ПэласКристал Пэлас
Тугаган
0
2
Тугаган
АЗ
0 - 3
Шахтёр Донецк
АЗАЗ
Шахтёр ДонецкШахтёр Донецк
Тугаган
0
3
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • Бугун, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олдиФутбол
  • 9-апрел, 21:00
  • 1
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
"Жамоамизга киришиб кетиши муаммо бўлади, деб ўйламайман" - "Андижон" футболчиси мавсумга тайёргарлик, таркиб ва кейинги режалар ҳақида
  • #Суперлига
  • #Андижон
  • #Интервью

"Жамоамизга киришиб кетиши муаммо бўлади, деб ўйламайман" - "Андижон" футболчиси мавсумга тайёргарлик, таркиб ва кейинги режалар ҳақида

  • 17-январ 2025, 23:29
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

“Андижон” клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўряпти. Барча футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини аниқ бажаришяпти. 25 ёшли қанот ҳимоячиси Абдулвоҳид Ғуломов ҳам янги мавсумга астойдил тайёрланмоқда.

У ўтган йили 30 та ўйинда майдонга тушди 1 та гол ҳам урди. Ғуломов “Бургутлар”нинг янги мавсумга тайёргарлигининг Тожикистондаги йиғинида фаол қатнашди.

- Абдулвоҳид, “Андижон”нинг Тожикистондаги йиғини якунланди. Таассуротлар қандай?

- Худога шукр, қишки йиғиндаги биринчи тайёргарлик босқичимиз ҳисобланган Тожикистондаги машғулотларимизни тугатиб олдик. Биринчи ўқув-машғулотимизда асосан жисмоний ҳолатимизни юқори даражага олиб чиқишга эътибор қаратдик. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари бўйича ишладик. Майдонда ва тренажёр залида аъло даражада шуғулландик. Кейинги Туркияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинимизга тайёрмиз. У ерда жамоавий ўйинимизни тиклаб олишга урғу берамиз ва шу боис бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Бунинг учун бизга вақт етарли, деб ўйлайман. Туркиядан чемпионатга тайёр ҳолатда қайтамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.

- Жамоа қишки таътилдан қандай кайфиятда қайтди, масалан ўзингиз?

- Албатта, 2024 йилдаги мавсумни ажойиб кайфиятда тамомладик. Яхши хордиқ чиқардик. 2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз. Ишонамнки, ўз ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- “Андижон”нинг янги мавсум учун мақсадлари жиддий. Ўтган йили Кубокни қўлга киритди. Бу йил Осиё Чемпионлар лигаси 2 да қатнашади. Шунга яраша таркиб шакллантириляпти. Янги футболчилар келяпти ва улар билан мослашиш қандай кечяпти?

- Ҳа, биз илк бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этамиз. Ундан аввал ўзимизни чемпионатимиз ва Суперкубок ўйинимиз бор. Максимал равишда чемпионатни яхши бошлашга ва Суперкубокни қўлга киритишга, керак бўлса 120 фоизга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, ОЧЛда ҳам муносиб қатнашамиз. Албатта, сафимизда янги футболчилар бор. Уларнинг бир нечтаси илгари “Андижон”да тўп суришган. Ҳаммаси жойида. Уларни жамоамизга киришиб кетиши қийин бўлади, деб ўйламайман. Бу борада ҳеч қанақа муаммо йўқ.

- Ҳимоячи сифатида сизга чемпионатимизда хавф туғдирадиган футболчи ким?

- Буни вақт кўрсатади. Лекин мен биринчи навбатда ўз ишимни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиламан. Буни Худо хоҳласа чемпионатда кўрсатаман.

- Мухлислар жамоадан кўп нарса кутишяпти. Улар учун нима деган бўлардингиз?

- Фан-клубимиз Ўзбекистонда биринчи рақамли. Буни барча яхши билади. Биз уларни хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Ҳар доим биз билан бирга бўлишади. Қўллаб-қувватлашлари майдонда бизга катта куч бўлади.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ