Жалолов ярим финалда!
- 27-май 2025, 17:55
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Бокс
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.
Бугун ҳам боксчиларимиз чорак финалда ўз учрашувларини ўтказиши белгиланганди.
-80 кг да иштирок этаётган Самандар Жалолов жанубий кореялик Ким Минсеонгга қарши кураш олиб борди. Тўлиқ 3 раунд давом этган тўқнашувда вакилимиз рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Жалолов 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Шу тариқа бугун рингга кўтарилган 6 нафар ҳамюртимиздан 5 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ