
Лондоннинг "Арсенал" клуби Швейцария терма жамоаси сардори Гранит Жака билан шартномани узайтиради.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Жака ва “Арсенал” ўртасидаги янги келишув 2025 йилга қадар тузилади ва у тез орада имзоланиши кутилмоқда. Томонлар музокараларнинг сўнгги босқичида экани айтилмоқда.
Бундан аввалроқ Гранит шу ёз "Рома"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жака ўтган мавсум премьер-лигада 31 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ