- #Ўзбекистон
- #Польша
- #Бокс
- #Бокс Ўзбекистон
- #Жаҳон кубоги
- #Бразилия
- #Қозоғистон
- #Миразизбек Мирзаҳалилов
- #Жавоҳир Умматалиев
Жаҳон кубоги. Яна 3 нафар ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
- 4-апрел 2025, 13:15
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
World Boxing ташкилоти кубогининг навбатдаги кунидан ярим финал жанглари ўрин олган. Ҳозиргача 4 нафар вакилимиз финал йўлланмасини ҳал этиб бўлишди. Бугун эса, 3 та боксчимиз ҳал қилувчи босқич олдидан учрашувларини ўтказади.
Қуйида жуфтликлар билан танишинг:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Жосе Фелипе (Гватемала), соат 03:15 (5 апрель тонгида);
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон), соат 04:00 (5 апрель тонгида);
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Якуб Страшевски (Польша), соат 04:45 (5 апрель тонгида);
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Боксчиларимизнинг натижасини бизнинг сайт орқали кузатиб боринг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ