Жаҳон чемпонати. Бугун 4 нафар дзюдочимиз медаллар учун татамига чиқади
- 14-июн 2025, 12:54
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Венгрия пойтахтида ташкил этилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи кун баҳслари ўтказилади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси татамига чиқишади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова – Татум Кин (Буюк Британия);
-52 кг: Муҳайё Аҳматова – Илай Ҳаюн (Исроил);
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов – Ҳеким Агамаммедов (Туркманистон);
-66 кг: Азизбек Ортиқов – Ербол Абасбеков (Қирғиз Республикаси);
Маълумот учун, бугунги саралаш дастури бизнинг вақт билан соат 14:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ