Асосий мазмунга ўтиш
Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик!

Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошладик!

  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 2-13 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. IBA ташкилоти шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз аъзолари ҳам қатнашади. Биринчи кун доирасидан икки нафар боксчимизнинг баҳси ўрин олганди.

-80 кг вазнда чарм қўлқоп устамиз Жавоҳир Умматалиев ва Сейшел ороллари вакили Дашеил Фанчетте жанги якунланди. Умматалиевнинг катта устунлигида кечган баҳс ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда Жавоҳир ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Саят Ильясов ва фаластинлик Анас Слейман тўқнашуви кутмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ