
- #Рома
- #Жозе Моуриньо
- #Италия
- #А Серия
- #Элдор Шомуродов
- #Легионерларимиз
- #Сампдория
- #Николо Дзаньоло
- #Тэмми Абрахам
Италия нашри: Жозе Моуриньо ҳужумда ишонч билдирадиган 2 футболчи бор
- 31-март 2022, 12:54
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
А Серия 31-турида "Сампдория" - "Рома" баҳси бўлиб ўтади. Италиянинг "La gazzetta dello sport" нашри учрашув олдидан жамоанинг таркиби, жумладан, ҳужум чизиғи ҳақида мулоҳаза юритди.
"Рома" бу тур одатий ўйин услуби ва доимги таркибда ҳаракат қилади. Жозе Моуриньо ўзига керакли футболчиларни танлаб олган. Унинг асосий таркиб ва қўшимча 2-3 ўйинчиси бор... Ҳужумда ҳеч қандай шубҳасиз Тэмми Абраҳам ва Николо Дзаньоло тўп тепади. Ҳозирги кунда "бўрилар" сафида уларни алмаштирадиган футболчилар йўқ.
Моуриньо уларга суянади ва икки футболчи ишончни оқлаяпти. Захирадан эса Элдор Шомуродов ҳамда Стефан Эль-Шаарави майдонга тушиши мумкин...
"Сампдория" - "Рома" баҳси 3 апрель куни ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ