"Истиқлол" чемпионлик учун муҳим қадам ташлади. Азиз Амонов эса ...
- 4-май 2022, 21:11
- 0
- Футбол
Эрон чемпионати 25-туридан ўрин олган ”Сепахон” - ”Истиқлол” учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Меҳмонлар сафидаги голга Муҳаммад Данешгар муаллифлик қилган бўлса, жавоб голини Георгий Гвелесиани киритди. Легионеримиз Азизбек Амонов 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Маълумот учун, "Истиқлол" айни дамда турнир жадвалида 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 3-ўриндаги "Сепахон" ҳисобида 46 очко мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ