
Испаниянинг ғалабаси Макгрегорга 1 миллион евро келтирди
- 15-июл 2024, 16:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- MMA
Икки вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Испания терма жамоасининг жорий Европа чемпионатидаги ғалабасидан 1 миллион евро ишлаб олганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, финалда испанлар Англия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди ва бош совринга эга чиқишди.
“Банкда яна 1 миллион евро! Испания Еврони ютади! Туғилган куним учун миллион!" — деб ёзган Макгрегор ўзининг Х ижтимоий тармоғида.
Бу Испаниянинг Европа чемпионатидаги тўртинчи ғалабаси бўлди. Улар бунгача 1964, 1984, 2008, 2012 йилларда ҳам ушбу турнир финалида ғалаба қозонишган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ