Испания терма жамоаси етакчиларидан бири 2 ой майдонга туша олмайди
- 2-феврал, 18:11
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Билбаонинг "Атлетик" клуби футболчиси Нико Уильямс яқин ойларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "El Chiringuoto TV" журналистлари хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 23 ёшли вингер човидаги муаммолар туфайли янгидан даволаниши керак бўлади, чунки аввалги муолажалар яхши бўлмаган. Шу сабабли, Нико 6 ёки 8 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги мумкин.
Маълумот учун, испаниялик футболчи жорий мавсум "Атлетик" сафида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол киритди ва 5 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ