Испания кубоги. Эндрикнинг голи "Реал"га ғалаба тақдим этди (Видеошарҳ)
- 27-феврал 2025, 08:09
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Испания кубоги ярим финал босқичининг илк учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Ушбу беллашувда Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад" устидан кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Тўқнашувдаги ягона голни 19-дақиқада бразилиялик ҳужумчи ҳисобланган Эндрик ўз ҳисобида ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси соат 00:30 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Қуйида ушбу баҳс видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ