
Ислом Махачев Хабиб Нурмагомедов билан бир турнирда иштирок этади
- 16-май 2019, 06:30
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Яккакурашлар
Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Ислом Махачев кейинги жангини Эдсон Барбозага қарши ўтказиши мумкин.
Бразилиянинг Art du MMA нашри маълумотларига кўра, Махачев UFC енгил вазн тоифасидаги жангчилар орасида 8-ўринни эгаллаб келаётган Барбоза билан UFC 242 турнири доирасида куч синашади.
Айтиб ўтиш жоизки, UFC 242 турнири БААнинг Абу-Даби шаҳрида 7 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу турнир кеча баҳсида Хабиб Нурмагомедов Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ