Ислом Махачев жамоаси Илия Топуриянинг таҳдидларига кескин жавоб қайтарди
- 14-апрел 2025, 14:29
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Аввалроқ, UFC юлдузи Илия Топурия енгил вазнда амалдаги чемпион Ислом Махачев билан жанг қилса, уни Хабибнинг кўз олдида бўғиб қўйишини айтганди. Шундан сўнг менежер Али Абдель-Азиз бу таҳдидларга кескин жавоб қайтарди.
"Махачев охирги 9 та жангидан 8 тасида муддатдан аввал ғалаба қозонди. Унинг бундай натижасини ҳар ким ҳам такрорлай олмайди. Шу боис Илия ўзига ортиқча баҳо бермаслиги керак. Ислом билан ҳазиллашиб бўлмайди" - деб ёзди Абдель-Азиз ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, Ислом Махачевнинг профессионал ММА даги рекорди - 27 та ғалаба, 1 та мағлубият. Илия Топурия эса 16 та учрашувнинг барчасида зафар қучган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ