
Искандеров ва Алибоев жамоалари ўз ўйинини ўтказди
- 3-октябр 2021, 15:00
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жанубий Корея чемпионати навбатдаги тури доирасида легионеримиз ҳаракат қилаётган жамоалар ўз ўйинини ўтказди.
Искандеров ҳаракат қилаётган "Соннам" меҳмонда "Чеджу Юнайтед"га имкониятни бой берди, 1:2. Ўйинни захира ўриндиғида бошлаган Жамшид 61-дақиқада майдонга тушди.
Шунингдек, Кореянинг иккинчи лигасида ҳаракат қилаётган Алибоевнинг "Теджон"и ўз майдонида "Пучхон" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Легионеримиз 45-дақиқада захирага олинди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ