"Интер" Туринда 3 очкони қўлга киритди
- 14-март 2021, 20:59
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган "Торино" - "Интер" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Лукаку 62-дақиқада ҳисобни очди. Бу голга туринликлар 70-дақиқада Антонио Санабриянинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо катта куч билан олдинга ўтишда давом этган миланликлар Лаутаро Мартинеснинг аниқ зарбаси туфайли ғалабани "илиб кетди".
Шу тариқа, меҳмонда ғалаба қозонган "нерадзуррилар" очколари сонини 65 тага етказиб олди ва "Милан" билан фарқни 9 очкога тенглаштирди. Имкониятни бой берган "Торино" 20 балл билан 18-поғонани банд этган.
{game}3429079{/game}
{online}3429079{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ