"Интер" МЮ ҳимоячисини қўлга киритмоқчи
- 10-август 2020, 06:14
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг янги мавсумда А Серияга қайтиши мумкин.
Италиянинг таниқли нашри манбасига кўра, миланликлар мавсумни "Рома"да ижарада ўткаган англиялик футболчини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича, "нерадзуррилар" 30 ёшли ҳимоячи учун Манчестерга Уле-Гуннар Сульшер қизиқиш билдираётган Милан Шкриньярни юборишга ҳам тайёр.
Италия чемпионати 2019/20 мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритган футболчининг тўлақонли трансферига римликлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ