"Интер" "Бавария"га таклиф юбормоқчи
- 5-май 2020, 13:50
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
«Интер» клуби "Бавария"да ижара асосида тўп тепаётган Иван Перишични ортга қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, миланликлар ярим ҳимоячининг ижарасини узайтириш учун мюнхенликларга таклиф юборишга тайёр. Агар "Бавария" Иван Перишични сотиб олишни истамаса италияликлар футболчини яна бир йилга Бундеслигага юборишмоқчи.
Хорватиялик хавбек бу мавсум Германия чемпионатида 15 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ