"Интер" асосий ҳимоячисини "Челси"га сотишни истамади
- 18-август 2025, 14:13
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Клублар ўртасидаги Жахон чемпионатининг амалдаги ғолиби "Челси" асосий ҳимоячиси Леви Колвилл жарохат олганидан сўнг ушбу чизиқ учун янги вариантлар кўриб чиқмоқда.
"Интер" ҳимоячиси Алесандро Бастони лондонликлар "short-list"даги асосий номзод хисобланади. "La Gazetta dello Sport" берган маълумотларга қараганда, "аристократлар" 26 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиб борган ва ҳимоячи учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Италия вице-чемпионлари ушбу таклифни рад этди. "Нерадзурилар" ўз қалқони учун каттароқ сумма талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бастони ўтган мавсумда умумий 57 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ