
Индонезия жамоаси 12 та футболчи билан ўйнагани маълум бўлди
- 24-декабр 2024, 15:26
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Индонезия клуби ўйин якунида 12-футболчини майдонга туширди.
Индонезиянинг "Макассар" жамоаси "Барито Путера" жамоасига қарши ўйинда ҳийла ишлатмоқчи бўлди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида майдонда ўн иккинчи футболчи пайдо бўлди. Буни ҳакамлар пайқашмади. Бу эса 3:2 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолишга имкон берди.
Бироқ, рақиб жамоа вакиллари "Макассар"нинг бу ҳаракатини исботловчи сурат ва видеоларни топшириб, эътироз билдирдилар. Энди "Макассар" 0:3 ҳисобида техник мағлубиятга учраши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ