Икки йиллик танаффусдан сўнг Бэйл яна гол урди
- 4-декабр 2020, 09:39
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарет Бэйл Европа Лигаси доирасида "ЛАСК" дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, уэльслик футболчи голлари сонини 200 тага етказиб олди. У лондонликлар сафида 57 та, "Реал"да 105 та, Уэльс терма жамоасида 33 та ва "Саутгемптон"да 5 та гол киритган.
Бэйл еврокубокларда сўнгги бор 27 ноябрь куни "Рома" га қарши баҳсда "Реал" таркибида киритган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ