Иброҳим Йўлдошев ҳам "Бургутлар" оиласига қўшилди
- 4-декабр 2025, 23:12
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Селекцияни фаол равишда олиб бораётган “Бургутлар”нинг навбатдаги нишони иқтидорли ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев.
2025 йилги мавсумни “Локомотив”да бошлаб ОКМКда якунлаган футболчи келаси йили “Андижон” сафида ўйнайди.
Маълумот учун, 1999 йилнинг 5 июнь куни Тошкентда дунёга келган. 26 ёшли футболчи “Пахтакор”, “Металлург”, “Сурхон”, “Динамо”, “Навбаҳор”, “Локомотив” ҳамда ОКМКда тўп сурган.
Бу йил Йўлдошев 9 та учрашувда майдонга тушди. Қолаверса, ўз вақтида Ўзбекистон U19, U21 ва U23 терма жамоаларида тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ