Иан Гарри Ислом Махачев учун энг қийин рақибми? Таниқли мураббий жавоб берди
- 20-феврал, 14:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Таниқли мураббий Хавьер Мендес UFC чемпиони Ислом Махачевнинг эҳтимолий рақиби Иан Гарри ҳақида гапирди.
"Иан исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олади, чунки у ярим ўрта вазн тоифасидаги энг кучли беш нафар жангчи қаторига киради. Бироқ Гаррини Ислом учун Камару Усмонга қараганда мураккаброқ рақиб деб ҳисоблаймайман. Сабаби "Мачадо"да Камару даражасидаги кураш маҳорати йўқ", — деди Мендес “Чемпионат.сом” мухбири Максим Яковлевга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 322" турнирида Ислом Махачев Жек Делла Маддалена устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, ярим ўрта вазн чемпиони бўлган эди.
Зебонисо Хамидова тайёрлади
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ