Ҳасанбой Дўсматов янгиланган WBО рейтингига киритилди. Олимжон Назаров ва Шоҳжаҳон Эргашев эса юқорилади...
- 24-июл 2022, 12:20
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Жаҳон бокс ташкилоти (WBО) июль ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди.
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги 9-ўриндан бир поғона юқорилаб, 8-ўринда қайд этилди.
Ўта енгил вазнда (50,8 кг) Олимжон Назаров ҳам 4-ўриндан 3-ўринга кўтарилди.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил вазн (48,9 кг) рейтингига киритилиб, 7-ўринга жойлаштирилди.
Ушбу йўналиш топ 15'лигида бошқа ўзбек боксчилари қайд этилмаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ