Ҳамюртларимизнинг бенефисига айланган ўйинда “Истанбул Башакшехир” ғалаба қозонди
- 8-феврал, 18:25
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигасининг 21-тур баҳслари давом этмоқда. Бугун Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган “Истанбул Башакшехир” жамоаси сафарда “Эюпспор” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев узатиб берган тўпни Давие Селке дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди 1:0. Иккинчи бўлимнинг 8-дақиқасида Элдор Шомуродов орадаги фарқни иккитага оширди. Асосий вақтга қўшиб берилган 3-дақиқада мезбонлар ҳисобни биттага қисқартирди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва истанбулликлар муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Супер Лига
vs
İstanbul Başakşehir won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ