
"Ҳалол ўйин" мана бунақа бўлади. Ёхуд мураббий футболчиларидан гол ўтказиб юборишни талаб қилди (видео)
- 15-феврал 2023, 12:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Шотландия кубогининг 5-раунди доирасида “Глазго Рейнжерс” ўз майдонида “Партик Тисл” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, 70-дақиқасида 1:1 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда “Рейнжерс” ҳужумчиси Малик Тильман “Тисла” футболчиларидан бирига тиббий ёрдам кўрсатилаётганидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Аммо “Рейнжерс” устози Майкл Бэйл бунақа голга рози бўлмади. У ўз футболчиларидан жавоб тўпини ўтказиб юборишни талаб қилди. Шундан сўнг ўйинда ҳисоб тенглашди - 2:2. Аммо барибир ўйин охирига қадар "Рейнжерс" ҳалол ғалаба голини урди ва кейинги босқичга чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ