Гвардиола ҳеч қачон Агуэрони ёқтирмаган!
- 4-июн 2021, 06:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Серхио Агуэронинг отаси Леонель дель Кастильо нега “Манчестер Сити” ўз тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартномани узайтирмаганига изоҳ берди. Унинг фикрича, Хосеп Гвардиола шахсий муносабати туфайли бунга йўл қўймаган.
- Мен Гвардиолага ишонмайман. У ҳеч қачон Серхиони ёқтирмаган. Пеп ўзи ишлаган барча жамоаларда асосий қаҳрамон бўлишни истайди.
Серхиони охирги паллагача “Тоттенхэм”, “Арсенал”, “Челси” сўраган эди. Уни Италия клублари ҳам ўз сафида кўрмоқчи эди, - деди футболчининг отаси.
Ўн йил давомида “Манчестер Сити”нинг етакчи ҳужумчиси ва тўпурари бўлган Серхио Агуэро энди “Барселона” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ