
Гвардиола: “Грилиш 40-45та гол уриш учун олиб келинмаган“
- 2-март 2022, 10:00
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити“ бош мураббийи Хосеп Гвардиола шогирди Жек Грилиш ҳақидаги танқидларга жавоб берди. Айтишича, Жек ҳозир ёмон ўйин кўрсатмаяпти.
“Грилиш? У ёмон ўйнаётгани йўқ. Статистикага ишонманг.
У худди “Астон Вилла“да ўйнагани каби ҳаракат қиляпти. Унинг вазифаси кўплаб голлар уриш эмас. У 45талаб тўп киритиш учун “Сити“га олиб келинмаган.
Балки у нотўғри йўлдадир?! Балки у ўзи ҳақидаги гап-сўзларни керагидан ортиқ кузатиб бораётгандир?! Агар Жек шундай қилаётган бўлса, у бу кетишда ривожлана олмайди“, - деди испаниялик мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ