Гвардиола: "Фоден яхши винога ўхшайди"
- 20-октябр 2025, 17:50
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Фил Фоденнинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида гапирди.
"Фоден улғайди. У машғулотларда аввалгидан кўпроқ ва яхшироқ ишлаяпти. Фил олдинга қараб қадам ташлаяпти ва ўтмишдаги Фодендан ҳам кучлироқ футболчига айланиш учун харакат қилмоқда. У ўтган мавсумни ҳисобга олмасак, ҳар йили идеал ўйин намойиш этaётганди. Фоден албатта яхшиланади. У яхши винога ўхшайди, вақт ўтиши билан янада яхшиланади", - деди испаниялик мураббий.
Маълумот учун, англиялик футболчи жорий мавсум умумий 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ