Гризманн: “Родриго жуда ақлли ва сокин ўйинчи”
- 6-март 2025, 11:12
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
“Атлетико Мадрид”нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Антуан Гризманн Мбаппе, Винисиус ва Родриго ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, Родригони кўпроқ эътироф этди.
"Мбаппе менинг жамоадошим бўлган, у билан бирга ўйнаш жуда ёқимли эди. Биз бирга, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритдик. Винисиус доим сени алдаб ўтиб кетади. Унинг ҳаракатлари доимо хавфли бўлади – айнан шунинг учун у дунёнинг энг яхши футболчиларидан биридир. Бироқ, менинг заифлигим – Родриго. У жуда ақлли, сокин ўйинчи. У қаерда бўлишидан қатъи назар – чап қанотда, ўнгда ёки марказда – ҳар доим бор кучи билан ўйнайди. Бу эса жамоага бошқача куч беради" – дея таъриф бериб ўтди франциялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасида Мадриднинг икки гранд клуби тўқнаш келиб, “Реал” 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Мазкур беллашувнинг 4-дақиқасида Родриго ўзининг чиройли зарбаси билан Облакни доғда қолдирган ҳолда, ҳисобни очган эди.