Гризманн бу мавсум Ла Лигадаги илк голини урди
- 27-сентябр 2025, 21:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Атлетико" форварди Антуан Гризманн Ла Лиганинг 7-турида "Реал" дарвозасини ишғол этди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди – 5:2.
Франциялик ҳужумчи учун бу мавсумдаги илк гол бўлди. У Испания чемпионатида охирги марта 1 февраль куни "Мальорка" (2:0) дарвозасига тўп киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне бошқарувидаги "матрасчилар" навбатдаги беллашувини 30 сентябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида "Айнтрахт"га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ