
Германия терма жамоаси Украина билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи
- 25-феврал 2023, 09:20
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Германия терма жамоаси Украинага қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Германия футбол ассоцацияси миллий терма жамоа тарихидаги 1000-учрашув июнь ойида Украина термасига қарши ўтказилишини истамоқда.
Ўйин ўтказиладиган жой ҳали аниқланмаган. Учрашув 16-20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўйинга қочқинлар таклиф қилинади, тушган маблағ жанговар ҳаракатлар қурбонларига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, "немис машинаси" Қатарда бўлиб ўтган мундиалда гуруҳдан чиқа олмай муваффақиятсизликка учраганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ